«Энг яхши актёр» йўналишида 2020 йилги «Оскар» мукофоти «Joker» фильмидаги ижроси учун Хоакин Фениксга насиб этди. Рене Зеллвегер эса «Жуди» фильмидаги роли учун «Энг яхши актриса» деб топилди.

Хоакин Феникс.

Фото: Getty

Жанубий Кореянинг «Паразитлар» фильми энг яхши хорижий фильм деб топилди; аввалроқ ушбу фильм энг яхши сценарий учун ҳам «Оскар» олган эди.

Рене Зеллвегер.

Фото: Getty

«Joker»нинг саундтрекларини ёзган Хилдур Гуднадоттир энг яхши бастакор деб топилди. Хонанда Элтон Жон томонидан «Рокетмен» фильми учун куйланган «(I’м Gonna) Love me Again» композицияси эса энг яхши қўшиққа аталган «Оскар»ни қўлга киритди.

«1917» фильми операторлик иши, визуал эффектлари ва овоз ишлари учун «Оскар»ларни қўлга киритди. «Ford Ferrari’га қарши» фильми иккита йўналишда ғолиб чиқди: энг яхши монтаж ва энг яхши овоз монтажи.

Энг яхши постановкачи рассом иши учун «Оскар» «Бир куни... Голливуд»да фильмига, энг яхши либослар учун «Оскар» «Кичкина аёллар»га, энг яхши грим ва соч турмаклари учун «Оскар» эса «Можаро» фильми учун топширилди.

92-«Оскар» мукофотларини топшириш маросими Лос-Анжелесда бўлиб ўтди. Маросим кетма-кет иккинчи йил бошловчисиз ўтказилди.