Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида H5N6 парранда гриппи тарқалмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: EPA

Мамлакат қишлоқ хўжалик вазирлигининг маълумотига кўра, инсонларнинг парранда гриппи билан касалланиш ҳолати ҳозирча қайд этилмаган.

Қайд этилишича, парранда гриппи Наньчун шаҳар округи Сичунь уездидаги фермалардан бирида аниқланган.

Фермада 2497 та парранда бўлган, улардан 1840 таси гриппни юқтирган ҳамда нобуд бўлган.

Эпидемия тарқалганидан сўнг маҳаллий ҳукумат касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриб, 2,26 мингта паррандани йўқ қилган.

Аввалроқ Хитойнинг янги турдаги коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясининг жанубий чегарасида жойлашган Хунань провинциясида парранда гриппи тарқалган ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Хитойда янги турдаги коронавирус қурбонлари сони 908 кишига етди. Мамлакат бўйлаб олинган маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ 40 171 ҳолат қайд этилган — 35 982 киши ҳозирда даволанишда, шундан 6 484 кишининг аҳволи оғир, яна 3 281 кишига шифохонадан жавоб берилган.

Хитой ҳукумати коронавирусга қарши кураш учун 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади.