Кеча, 10 февраль Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг 92-тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди — Оскар мукофотини топшириш бу сафар ҳам бошловчиларсиз ўтди.

Асосий соврин, яъни энг яхши фильм учун Оскар мукофотини тарихда биринчи марта инглиз тилида суратга олинмаган фильм – Жанубий кореялик режиссёр Пон Чжун Хонинг «Паразитлар» картинаси қўлга киритди.

Актёрларга мукофот топшириш жараёнида кутилмаган ўзгаришлар кузатилмади мос равишда Хоакин Феникс ҳамда Рене Зеллевегер энг яхшилар деб топилди, иккинчи даражали энг яхши рол ижрочилари сифатида Брэд Питт ва Лора Дерн эътироф қилинди.

Энг яхши режиссёр деб Пон Чжун Хо топилди, шунингдек у энг яхши оригинал сценарий номинациясида ҳам ғолиб чиқди.

Тайка Вайтити энг яхши мослаштирилган сценарий учун Оскарга сазовор бўлди. Тақдирлаш маросими вақтида бир нечта ёдда қоларни мусиқий чиқишлар кузатилди: тадбирни Жанель Монэ ўз қўшиғи билан очиб берди, дастур ўрталарида Эминем барчага завқ-шавқ улашган бўлса, маросим финал қисмида Билли Айлиш ва уинг акаси Финнеас О’Коннел қўшиқ куйлади.

Meduza тақдим этган ушбу фотогалереяда Оскарнинг энг ёдда қоларли лаҳзалари билан танишиш мумкин.

«Паразитлар» фильми ижодкорлари жамоаси «Оскар – 2020» тақдирлаш маросимининг қизил йўлагида

Фото: Reuters

Энг яхши актриса — Рене Зеллвегер («Жуди»)

Фото: AP

Энг яхши актёр — Хоакин Феникс («Joker»). У маросимда инсоннинг атрофидаги жамиятга таъсири ҳақида ҳаяжонли нутқ сўзлади

Фото: Reuters

Энг яхши иккинчи даражали рол ижро этган актриса — Лора Дерн («Никоҳ тарихи»)

Фото: Reuters

Энг яхши оригинал сценарий номинациясига номзоди қўйилган Ноа Баумбак ушбу йўналишда ҳайкалчани қўлга киритган Пон Чжун Хони табрикламоқда

Фото: Reuters

Бреэд Питт «Бир куни Голливудда» фильмидаги ижроси учун «Иккинчи даражали энг яши рол ижрочиси» номинациясида илк актёрлик «Оскар»ини олмоқда

Фото: AFP

Бастакор Хильдур Гуднадоттир «Joker» фильмидаги композицияси учун Оскар билан мукофотланди

Фото: AP

Элтон Жон «Рокетмен» фильмидаги «(I’м Gonna) Love Me Again» қўшиғи учун иккинчи бор Оскарга муносиб кўрилди. У мукофотни Берни Топин билан бирга олди

Фото: Reuters

Тайка Вайтити «Қуён Жожо» фильми билан «Энг яхши мослаштирилган сценарий» номинациясида ҳайкалчани ютиб олди

Фото: AFP

«Мушуклар» киномюзиклида рол ижро этган Жеймс Корден ва Ребел Уилсон «Энг яхши визуал эффектлар» номинацияси ғолибларини эълон қилмоқда

Фото: Reuters

Эминем 17 йил аввал Оскарга лойиқ топилган «Lose Yourself» қўшиғини яна ижро этди

Фото: AFP

Жанель Монэ Оскар мукофотининг 92-тантанали маросимини очиб бермоқда. У қўшиқ ижро қилаётган вақтда бир нечта образни саҳнада гавдалантирди, жумладан «Қуёш маъбудаси» ролини ҳам ижро қилди

Фото: EPA

Энг яхши фильм — «Паразитлар»

Фото: Reuters

Скарлетт Yoxansson иккита йўналишда номинант бўлганди, бироқ якунда мукофот олмади

Фото: AP

«1917» фильмида бош ролларни ижро этган — Жорж Маккей ва Дин-Чарльз Чемпен

Фото: AFP

«Қуён Жожо» фильмида рол ижро этган Роман Гриффин Дэвис ҳамда Арчи Йейтс

Фото: Reuters

«Энг яхши қаҳрамон аёл роли» йўналишида номинант бўлган Шарлиз Терон («Можаро»)

Фото: Reuters

Энг яхши актёр бўлиш учун курашган Жонатан Прайс («Икки дада»)

Фото: AP

Марго Робби «Можаро» фильмидаги роли билан энг яхши иккинчи даражали қаҳрамон образи учун мукофотни олишга уринди

Фото: AFP

Актёр Билли Портер

Фото: Reuters

Оскарда энг яхши аёл роли учун номзод Сирша Ронан («Кичкина аёллар»)

Фото: Reuters

Энг яхши актриса ва энг яхши қўшиқ ижрочиси совринлари учун курашган актриса Синтия Эриво («Гарриет»)

Фото: AFP