Ўзбекистонда 2020 йил 1 сентябрга қадар киберхавфсизликнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш бўйича чоралар кўрилади. Бу ҳақда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасида қайд этилган.

Фото: «Дарё»

Хусусан, 2020–2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизликка доир миллий стратегияни ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда. У миллий виртуал маконда жиноятчиликка қарши курашишни тартибга солиш, кибер ҳужумлардан муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишнинг ягона киберхавфсизлик тизими ва ҳуқуқий асосларини яратиш, мамлакатда киберхавфсизлик чораларини мустаҳкамлашни ўз ичига олади.

Шунингдек, «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Унда киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат органлари, корхона ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланади.