Дунёдаги «жуда бой» одамлар сони (very high net worth (VHNW) 2019 йилда 2,7 миллион кишини ташкил этди. Бу унинг 10 фоизга ўсганидан далолат беради. «РБК»нинг ёзишича, бундай маълумот Wealth-Х халқаро консалтинг компаниясининг Very High Net Worth Handbook — 2020 ҳисоботида келтирилган.

Фото: Reuters

Тадқиқотчилар «жуда бой» одамлар қаторига бойлиги 5 миллиондан 30 миллион долларгача бўлган одамларни киритган. Уларнинг умумий бойлиги 10 фоизга ўсиб, 26,6 триллион долларга етди. Ҳисоботда қайд этилишича, 2019 йилда бундан одамлар сони 2019 йилда шиддат билан ошган. Таққослаш учун, 2018 йилда «жуда бой» одамлар атиги 1 фоизга ўсганди.

Умумий бойликлар сони, асосан, Шимолий Америка (15,2 фоиз) ва Осиё мамлакатларида (10,3 фоиз) ўсган. Лотин Америкаси ва Кариб денгизи мамлакатларида эса нисбатан камроқ ўзгарган.

Wealth-Х’да қайд этилишича, «жуда бой» одамлар кўпроқ АҚШда яшайди. 2019 йилда бундай номга муносиб бўлган америкаликлар сони қарийб 16 фоизга ошган.

2019 йилда дунёдаги «жуда бой» одамларнинг энг кўпи биринчи ўринда Нью-Йоркда (110,1 минг), иккинчи ўринда Токиода (73,8 минг) ва учинчи ўринда Гонконгда (64,8 минг) яшаган.