13 февраль, пайшанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Пекин, Хитой

Хитой пойтахтида ниқоб тақиб олиб, велосипедда ҳаракатланаётган эркак. Ҳозирда коронавирус туфайли Хитойда вафот этганлар сони 1300 дан ошиб кетди.

Фото: Reuters

Бристол, Буюк Британия

Бристолда чўзмадан отаётган қизалоқнинг граффитиси пайдо бўлди. Бу Бэнксининг янги иши бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.

Фото: PA

Ван, Туркия

Туркия шарқидаги Ван вилоятига бир метрдан ортиқ қор ёғди. Шу сабабли 687 та аҳоли пунктига олиб борувчи йўллар ёпилиб қолди. Февраль бошида Ван вилоятида юз берган қор кўчкиси оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Фото: Getty Images

Сан-Лоренцо, Парагвай

Федерал ишчи Денге безгаги ташувчиси ҳисобланган чивинларни йўқотиш учун мактаб ҳудудида фумигация (тутатиш) қилмоқда.

Фото: Reuters

Гонконг

Икки харидор супермаркетнинг бўш пештахталари ёнидан ўтмоқда. Ҳозирда Гонконгда коронавирус билан касалланганлар сони 50 нафарга етган.

Фото: Shutterstock

Монтенвер, Франция

Франция президенти Эммануэль Макрон Шамони тоғ-чанғи курортидаги Мер де Глас муз комплексига ташриф буюрди.

Фото: AFP

Вена, Австрия

Қутб айиғининг боласи онаси Нора билан бирга сайр қилмоқда. Ноябрда туғилиб, ҳозиргача исм берилмаган айиқ боласи илк бор Шенбрунндаги ҳайвонот боғида омма олдига чиқди.

Фото: Getty Images

Сидней, Австралия

Пўртана катта миқдордаги сув ўтларини Куги пляжига чиқариб ташлади.

Фото: EPA

Торсби, Швеция

Toyota Yaris WRC машинасидаги французлар раллида иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Гуандун, Хитой

Гуанчжоудаги кўп қаватли уйлар олдидаги ҳаво дезинфекция қилинмоқда. Коронавирус билан касалланганларни ҳисоблаш усули ўзгартирилганидан сўнг коронавирус юқтирганлар сони кескин ошди.

Фото: Reuters

Шотландия, Буюк Британия

Чанада сирпанчиқ учаётган болакай.

Фото: Reuters

Йоханнесбург, ЖАР

2019 йил декабрида Олам гўзали деб топилган Зозибини Тунзи ватанига қайтди. 2019 йилда бешта асосий гўзаллик танловининг барчасида биринчи марта қора танлилар ғолиб чиқди.

Фото: EPA

Назаре, Португал

Португалияда ўтказилаётган сёрфинг мусобақаси қатнашчиси катта тўлқинлар сари ҳаракатланмоқда.

Фото: Reuters

Мехико, Мексика

Мексика конгресси биносига зиналардан чиқиб бораётган эркак.

Фото: Reuters

Накхонратчасима, Таиланд

Терминал 21 савдо марказида буддист монахлари оммавий қотиллик қурбонларининг хотираси диний маросим ўтказди. 8 февраль куни Накхонратчасима шаҳрида ҳарбий хизматчи Жакрапант Томма бир неча хизматдошини отиб ташлаб, ҳарбий автомобилни ўғирлади ва савдо марказини ўққа тутди. Ҳодиса оқибатида 26 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар жароҳат олди.

Фото: EPA

Пекин, Хитой

Ниқоб таққан эркак ниқоб таққан ити билан сайр қилмоқда.

Фото: AFP

Хиос, Греция

Хиос оролида қочоқлар учун лагер қурилишига қарши маҳаллий аҳоли тоғ ёнбағрига матодан баннер ўрнатди. Улар матолардан «йўқ» сўзини ясади.

Фото: EPA

Мумбай, Ҳиндистон

Мумбайда мода ҳафталиги ўтказилмоқда.

Фото: EPA

Манила, Филиппин

Манилада PETA фаоллари таомларда гўштнинг ишлатилишига қарши норозилик акцияси ўтказди. Ҳайвон ҳимоячилари ўлимга олиб келувчи касалликлардан ҳимояланиш учун одамларни вегетариан бўлишга чақирди.

Фото: EPA

Тошкент, Ўзбекистон

Ўзбекистон Хитойга коронавирусга қарши курашиш учун гуманитар ёрдам юборди. Ил-76 самолётига ортилган гуманитар юк таркибида энг зарурий тиббий анжомлар, хусусан, Хитойда айни пайтда талаб этилаётган бир марта қўлланадиган стерил қўлқоплар, ҳимояловчи уст кийим, ниқоб ва бошқалар мавжуд.

Фото: Reuters