Ўз жонига қасд қилишга уринган ва Лондондаги полициячига ҳужум қилгани учун шартли жазо олган Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон Назарбоев Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради. «РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook/Aisultan Rakhat

Ойсултон Назарбоев ўзининг бундай қарорини оила аъзолари унга босим ўтказаётгани билан изоҳлаган. Чунки унинг сўзларига кўра, Ойсултон «Россия ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги йирик кўламли коррупция» ва халқдан ўғирланган миллиардлаб долларлар ҳақидаги маълумотга эга.

Шу билан бирга, у бу борадаги барча тафсилотларни яқин кунларда чоп этилувчи Times нашрига айтиб берганини маълум қилган.

Ойсултоннинг айтишича, «Нурбанк» акциядори ва Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевнинг ўлдирилиши, унинг онаси, президентнинг тўнғич қизи ва Сенат спикери Дариға Назарбоева, бизнесмен ва собиқ қайнотаси Қайрат Боранбоевга қарши (У Forbes’нинг Қозоғистонниг 50 нафар энг бой одами рейтингида 445 миллион доллар бойлиги билан 8-ўринда туради) «парда ортидан» уруш бошлади.

«Айни пайтда оилам менга ҳар томонлама босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда ва мен кескин чоралар кўришга мажбур бўлдим. Буюк Британиядан сиёсий бошпана беришларини сўрайман», — деб ёзган у Facebook’даги саҳифасида.