АҚШ сенати мамлакат президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориши бўйича ваколатларини чекловчи резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: АP

Резолюцияни нафақат демократлар, балки республикачиларнинг бир қисми ҳам маъқуллади. Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ президенти Эронга қарши операцияни то маъмурият бунга конгресс рухсатини олмагунча ёки «Қўшма Штатларга ҳужум уюштирилмагунча» амалга оширолмайди.

Трамп резолюцияга вето қўйишни ваъда қилди. У бундан олдинроқ сенаторларни ҳужжатни ёқламасликка чақирган ва «Эрон билан ҳозир ҳаммаси яхши кетаётгани, заифликни кўрсатиш вақти эмаслиги»ни таъкидлаганди.