Мисрлик археологлар мамлакат шимолидаги Дахаклия вилоятида, Умм ал-Халжан туманидаги қазишма ишлари давомида 80 та қабр топди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: «РБК»

Қадимий топилмалар бўйича олий кенгаш раҳбари Мустафо ал-Вазирийга кўра, топилмалар милоддан аввалги IV мингйилликнинг биринчи ярмига тегишли

Қабрлар Қуйи Миср цивилизациясига тегишли бўлиб, тошга ўйиб жойлаштирилган лой дахмалардан иборат.

Бу Дахаклияда лой қабрлар топилиши билан боғлиқ илк ҳодиса эканлиги айтилмоқда. Археологлар бу ерга яқин орада янги дахмалар ва қадимий цивилизациянинг бошқа излари аниқланишини кутмоқда.