Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг маълумот беришича, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 2020 йил июнь ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: «Дарё»

«Яхшироқ тайёрланиш мақсадида ушбу ташрифни июннинг иккинчи ярмида уюштиришга келишиб олдик», — деди брифингдаги саволга жавоб берган Неъматов. Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи дастурига ҳудудлар ва ректорлар ўртасидаги навбатдаги форумлар, медиа-форум ва бошқа тадбирлар киради.