Америка президенти Дональд Трамп «Толибон» билан тинчлик битимини имзолашга яқин келганини айтди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: АP

Трамп битим имзоланишининг аниқ муддатини айтмаган, бироқ вазият февраль ойи охирига қадар ойдинлашиши кутилмоқда.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, «Толибон» вакиллари ҳам «битим имзолашни жуда хоҳламоқда».

«Ўйлашимча, биз битим имзолаш жараёнига жуда яқин келдик. Фикримча, битим ҳақида келишишимиз учун яхши имкониятимиз бор. Бу битим имзоланиши аниқ, дегани эмас, бироқ келгуси икки ҳафтада вазият ойдинлашади», — дейди Трамп.