14 февраль, жума куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Манила, Филиппин

Маниладаги бозорда тиббиёт ниқоблари гуллар билан бирга сотилмоқда. Сотувчи Моника Кастронинг сўзларига кўра, гуллар коронавирус даҳшатидан сўнг одамларнинг кайфиятини кўтаришга хизмат қилмоқда.

Фото: EPA

Хеврон, Фаластин

Иброҳим масжидида намоз ўқиётган фаластинликлар.

Фото: Reuters

Шанхай, Хитой

Валентин кунида никоҳдан ўтган 29 ёшли Цзя ва унинг хотини 28 ёшли Су никоҳ гувоҳномаси билан суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Измир, Туркия

Жандармерия мактабида зобитларни тайёрлаш дастури доирасида ўқитилаётган аёллар.

Фото: Getty Images

Чикаго, АҚШ

Қалин муз билан қопланган велосипед.

Фото: AP

Антарктида

Антарктидада ҳаво ҳарорати кўтарилиб, тарихда илк марта 20 даража иссиқ бўлди.

Фото: EPA

Мапел, Жанубий Судан

БМТнинг яраштирув дастури асосидаги миссия доирасида стажёр аскарлар қуролларнинг ёғочдан ясалган моделини кўтариб олган. БМТ дастури ҳукумат ва мухолифат кучларини бирлаштиришга қаратилган.

Фото: AFP

Сиануквил, Камбоджа

Westerdam круиз лайнеридан қирғоққа тушган йўловчиларнинг хурсандчилиги. Коронавирус хавфи сабаб беш мамлакат лайнерни қабул қилишни истамаганди.

Фото: Getty Images

Фото: AP

Манила, Филиппин

Валентин кунида оммавий тўй маросимлари ўтказилди.

Фото: Shutterstock

Аюттхая, Таиланд

Аюттхаядаги мактаб ўқувчилари Валентин кунида коронавирус авж олган Хитойни қўллаб-қувватлаш учун юрак шаклини ҳосил қилмоқда.

Фото: Reuters

Новосибирск, Россия

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Сибирдаги хотира галереясида.

Фото: «ТАСС»

Брюссель, Бельгия

Шоколадли бош кийим кийган модел шоколадлар фестивали доирасидаги мода намойишига чиқишга ҳозирланмоқда.

Фото: AFP

Сингапур

Сингапурдаги «Келажак дунёси: санъат ва илм-фан учрашадиган жой» номли кўргазма.

Фото: Reuters

Веллингтон, Янги Зеландия

Чироқлар фестивали доирасида рақс тушаётган аёллар.

Фото: AFP

Якутск, Россия

Калининградлик эркак Якутскда қор остида узоқ вақт бўлиш бўйича рекорд ўрнатди. Олег Резанов 35 даража совуқда қор остида 12 дақиқа 52 сония тура олди.

Фото: «ТАСС»

Германия

Канцлер Ангела Меркель 2 евро қийматидаги эсдалик тангалари намойишида иштирок этди.

Фото: EPA

Кашмир, Ҳиндистон

Ҳарбийлар Пулвамадаги ҳужумга бир йил тўлиши муносабати билан ҳалок бўлганларнинг хотирасига ҳурмат кўрсатмоқда. 2019 йил 14 февралда полициячиларни олиб кетаётган автобусга Кашмирдаги террорчилик ташкилоти аъзоси бошқарувидаги портловчи моддалар билан тўлдирилган машина келиб урилганди.

Фото: EPA

Аюттхая, Таиланд

Валентин куни мактабда ҳимоя ниқобида келаётган қиз.

Фото: Reuters