Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган 16 февраль, якшанба кунги бир қатор учрашувлар якунланди.

Фото: Twitter

Туриннинг «Ювентус» клуби «Брешия»ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 37-дақиқасида меҳмонлар бир ўйинчи кам бўлиб қолди, 38-дақиқада эса Пауло Дибала жарима зарбасини голга айлантирган ҳолда майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада Хуан Куадрадо иккинчи голни урди.

Шу тариқа Маурицио Сарри шогирдлари очколарини 57 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилди. «Брешия» (16) эса 19-поғонада бормоқда.

А Серия

24-тур баҳслари

16 февраль, якшанба

«Ювентус» — «Брешия» 2:0

Голлар: 1:0 — 38 Дибала, 2:0 — 75 Куадрадо.

«Ювентус»: Шенсни, Алекс Сандро, Данило, Ругани, Бонуччи (Кьеллини, 78), Бентанкур, Рабьо, Рэмзи (Пьянич, 66; Матюиди, 73), Куадрадо, Дибала, Игуаин.

«Брешия»: Алфонсо (Андреначчи, 10), Матею, Чанселор, Мартелла, Сабелли, Змргал (Скрабб, 90), Бьярнасон (Ндой, 80), Дессена, Бизоли, Айе, Балотелли.

Огоҳлантиришлар: Бонуччи (19), Айе (33), Игуаин (43), Бентанкур (64).

Четлатиш: Айе (37).

«Удинезе» — «Верона» 0:0

«Сампдория» — «Фиорентина» 1:5

Голлар: 0:1 — 8, автогол Торсбю, 0:2 — 18, пенальти Влахович, 0:3 — 40, пенальти Кьеза, 0:4 — 57 Влахович, 0:5 — 78 Кьеза, 1:5 — 90 Габбьядини.

«Сассуоло» — «Парма» 0:1

Гол: 0:1 — 25 Жервиньо.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!