Футбол бўйича Англия чемпионатининг 26-турида 16 февраль, якшанба куни «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» жамоалари ўз учрашувларини ўтказди.

Фото: АПЛ

«Тоттенҳэм» сафарда «Астон Вилла» билан ўйнади. Учрашувнинг 8-дақиқасида лондонликлар ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 27-дақиқада эса Алдервейрелд хатосини тузатган ҳолда чиройли голга муаллиф бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Сон Ҳён Мин меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 53-дақиқада Бьорн Энгельс мувозанатни тиклашга эришди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнггисида Сон «шпорлар»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа Жозе Моуриньо шогирдлари очколарини 40 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. «Астон Вилла» (25) эса 17-поғонага тушиб кетди.

Микель Артета қўл остидаги «Арсенал» ўзида «Ньюкасл»ни қабул қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Пьер-Эмерик Обамеянг (54), Николя Пепе (57), Месут Ўзил (90) ва Александер Ляказеттнинг (90+5) голлари Лондон клубига уч очко келтирди.

Мазкур ғалабадан кейин «Арсенал» 34 очко билан 10-ўринда бормоқда.

АПЛ

26-тур баҳслари

16 февраль, якшанба

«Астон Вилла» — «Тоттенҳэм» 2:3

Голлар: 1:0 – 9, автогол Алдервейрелд, 1:1 – 27 Алдервейрелд, 1:2 – 45 Сон Ҳён Мин, 2:2 – 53 Энгельс, 2:3 – 90 Сон Ҳён Мин.

«Астон Вилла»: Рейна, Гильбер, Конса, Энгельс, Таргетт, Грилиш, Дринкуотер (Накамба, 60), Ал-Ғози (Трезеге, 70), Дуглас Луис, Ҳоз, Саматта (Бастон, 83).

«Тоттенҳэм»: Льорис, Санчес, Дэвис, Орье, Алдервейрелд, Алли (Жедсон Фернандеш, 83), Уинкс, Бергвейн (Вертонген, 90), Лукас Моура, Сон Ҳён Мин, Дайер (Ло Чельсо, 60).

Огоҳлантиришлар: Гильбер (86), Накамба (90).

«Арсенал» — «Ньюкасл» 4:0

Голлар: 1:0 – 54 Обамеянг, 2:0 – 57 Пепе, 3:0 – 90 Ўзил, 4:0 – 90+5 Ляказетт

«Арсенал»: Лено, Мустафи, Давид Луиз, Белерин, Жака, Себальос (Торрейра, 82), Ўзил, Пепе, Нкетиа (Ляказетт, 85), Обамеянг, Сака.

«Ньюкасл»: Дубравка, Кларк (Шер, 83), Фернандес (Ритчи, 75), Ласселс, Роуз, Бенталеб, Лазаро (Ҳейден, 74), Лонгстафф, Сен-Максимен, Альмирон, Жоэлинтон.

Огоҳлантиришлар: Жака (9), Сака (82).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!