18 февраль, сешанба куни, футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида илк учрашувлар бўлиб ўтади.

Фото: УЕФА

Жумладан, Дортмундда «Боруссия» ПСЖни қабул қилади. Ушбу учрашувни бошқариб бориш испаниялик ҳакамлар бригадаси чекига тушди. Ўйин бош ҳаками — Матео Лаос.

Мадридда «Атлетико» клуби мусобақанинг амалдаги ғолиби «Ливерпуль» билан баҳсга киришади. Ушбу ўйинни полшалик Шимон Марчиняк бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Мавзуга доир: Европа Чемпионлар Лигаси кубоги илк марта Тошкентга олиб келинади

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!