Футбол бўйича Германия чемпионатининг 22-турида «Бавария» 16 февраль, якшанба куни «Кёльн» меҳмони бўлди ва сафардан йирик ғалаба билан қайтди.

Фото: Twitter

Учрашувнинг 12-дақиқасига қадар мюнхенликлар Роберт Левандовски (3), Кингсли Коман (5) ва Серж Гнабрининг (12) голлари эвазига ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

66-дақиқада Гнабри дубль қайд этган ҳолда меҳмонларнинг тўртинчи голини урди. Мезбонлар бунга Марк Утнинг 70-дақиқадаги голи билан жавоб қайтарди.

Мазкур ғалабадан кейин «Бавария» 46 очко билан биринчи ўринга қайтди.

Бундеслига

22-тур баҳси

16 февраль, якшанба

«Кёльн» — «Бавария» 1:4

Голлар: 0:1 — 3 Левандовски, 0:2 — 5 Коман, 0:3 — 12 Гнабри, 0:4 — 66 Гнабри, 1:4 — 70 Ут.

«Кёльн»: Ҳорн, Якобс (Шмиц, 72), Каттербах (Кайнс, 29), Борнаув, Ҳектор, Дрекслер, Схири, Чихос, Эхизибуэ, Кордоба (Модест, 81), Ут.

«Бавария»: Нойер, Алаба, Боатенг (Люка Эрнандес, 46), Павар, Киммих (Толиссо, 59), Гнабри, Дэвис, Алькантара, Коман (Горетцка, 79), Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Боатенг (28), Алькантара (49), Борнаув (79), Павар (82).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!