БААнинг Дубай шаҳрида 16 февраль, якшанба куни Бутунжаҳон аёллар форуми очилди. Унда Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум зоти олиялари таклифига биноан, жумладан, Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам қатнашмоқда.

Саида Мирзиёева форумнинг биринчи кунида нутқ сўзлади. Шунингдек, тадбирнинг бошқа юқори мартабали меҳмонлари билан мулоқотда бўлди. Улар орасида АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп, Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристалина Георгиева, БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум, Дубай шаҳзодаси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум кабилар бор.

Саида Мирзиёева ва Иванка Трамп

Саида Мирзиёева ва Иванка Трамп.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Саида Мирзиёева ва бошқалар

Саида Мирзиёева ва БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Саида Мирзиёева ва Дубай шаҳзодаси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди