Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 26-туридан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» «Норвич»ни Садио Маненинг голи эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фото: Getty Images

Бу орқали Юрген Клопп жамоаси Англия чемпионатидаги мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 43 тага етказиб олди. Бу орқали «Ливерпуль» 1977—1978 йилларда «Ноттинҳем Форест» клуби томонидан қайд этилган натижадан ўзиб кетди. «Форест» 42 та ўйинда мағлубиятга учрамаганди.

Мутлақ рекорд эса ҳозирча «Арсенал»га тегишли. Лондон клуби 2003—2004 йилларда 49 та ўйинда иборат мағлубиятсиз серия қайд этганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!