Футбол бўйича Англия чемпионатининг 26-турида Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» «Норвич»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фото: Twitter

Ягона голга Садио Мане муаллифлик қилди. Ушбу ғалаба орқали «Ливерпуль» очколари сонини 76 тага етказиб олди. 26-турдан сўнг 76 очкога (25 та ғалаба, 1 та дуранг) эга бўлиш нафақат АПЛ рекорди, балки топ-5 чемпионатлар орасидаги энг яхши натижа ҳамдир.

Аввалги рекорд «Бавария»га тегишли эди. Мюнхен клуби 2013/14 йилги мавсум Пеп Гвардиола қўл остида Бундеслиганинг 26 та турида 74 очко тўплаган эди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!