Футбол бўйича Испания чемпионати 24-турида «Барселона» «Хетафе»га қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: Ла Лига

Каталонияликлар етакчиси Лионель Месси ушбу учрашувда ҳам гол ура олмади. Месси Ла Лигада сўнгги 6 йил ичида илк бор кетма-кет 4 та ўйинда гол уришнинг уддасидан чиқолмади.

Бунгача Лео «Бетис» (3:2), «Леванте» (2:1), «Валенсия» (0:2) жамоаларига қарши баҳсларда гол ура олмаганди. У сўнгги бор Испания чемпионати доирасида 19 январь куни «Гранада»га гол урганди.

Шунга қарамай аргентиналик ҳужумчи айни дамда Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Лео 19 та ўйинда 14 та гол уришга эришган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!