Самарқанд вилоятида 15 февраль, шанба куни, кузатилган ёғингарчилик оқибатида бир қатор фавқулодда ҳодисалар кузатилди.

Хусусан, Оқдарё тумани Лойиш бозори олдида юзага келган катта кўлмакка Nexia автомобили «чўкиб кетган». Воқеа жойидан олинган видеода бошқа машиналар ҳам «сув ичида сузиб юргани»ни кўриш мумкин.

Ҳодиса юзасидан расмий ахборот берилганича йўқ. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жабрланувчилар йўқ.