Хитой Халқ Республикаси соғлиқни сақлаш комиссияси вакили Ми Фэн янги COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар самара бера бошлаганини билдирган, деб ёзмоқда «РБК».

Фото: Reuters

Унинг сўзларига кўра, инфекция ўчоғига айланаган Хубэй провинциясида тиббий ёрдам ва профилактика тадбирларининг кенгайтирилган ҳажмда амалга оширилиши касалликнинг кўпчилик беморларда ўта оғир босқичга етиб боришининг олдини олган. Фэн бир неча ҳафта ичида Хитойда коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморлар мамлакатдаги умумий касаллар сони улушида 16 фоиздан 7,2 фоизгача камайган.

16 февраль ҳолатига кўра, Хубэйда коронавирус қурбонлари сони 1,6 минг кишига яқинлашган, сўнгги бир сутка ичида Хитойда коронавирус қурбонлари сони 142 кишига кўпайган, яна 1323 киши эса касалликни юқтириб олган. Хитойда 68 500 ҳолатда коронавирус билан хасталаниш қайд этилган. Жаҳон бўйича 69 мингдан ортиқ инсон вирус билан зарарланган. Мамлакат миллий соғлиқни сақлаш комиссияси расмий вакили Лянь Ваннянь коронавирусга қарши курашда «ҳал қилувчи палла» келганини маълум қилган. Кейинчалик ХХРда коронавирус билан касалланган, бироқ хасталигини қасддан яширган ёки сафарлари тарихини ошкор қилмаган фуқароларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Хитой раҳбари Си Цзиньпин коронавирус эпидемияси бошланганидан бери қандай чоралар кўргани ҳақида ҳисобот бериб, коронавирусга қарши кураш январь ойида бошланганини билдирган.