Футбол бўйича Италия чемпионатининг 24-турида «Интер» 16 февраль, якшанба куни «Лацио» билан баҳс олиб борди.

Фото: Twitter

Учрашувнинг 44-дақиқасида миланликлар ҳимоячиси Эшли Янг ҳисобни очди. Иккинчи бўлим дебютида «Интер» дарвозаси томон белгиланган пенальтини Чиро Иммобиле голга айлантирди. 69-дақиқада Сергей Милинкович-Савич римликларнинг иккинчи голини урди.

Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин «Лацио» очколарини 56 тага етказиб олди ва «Интер»ни (54) ортда қолдирган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди. Римликлар пешқадам «Ювентус»дан бир очко ортда қолмоқда.

Женнаро Гаттузо бошчилигидаги «Наполи» жамоаси «Кальяри» меҳмони бўлди. Дрис Мертенснинг ягона голи неаполликларга уч очко олиб келди.

А Серия

24-тур баҳслари

16 февраль, якшанба

«Кальяри» — «Наполи» 0:1

Гол: 0:1 — 65 Мертенс.

«Лацио» — «Интер» 2:1

Голлар: 0:1 — 44 Янг, 1:1 — 50, пенальти Иммобиле, 2:1 — 69 Милинкович-Савич.

«Лацио»: Стракоша, Ачерби, Раду, Луис Фелипе, Милинкович-Савич, Марушич, Луис Альберто, Лейва (Каталди, 80), Хони Родригес (Лаццари, 63), Иммобиле, Кайседо (Корреа, 63).

«Интер»: Паделли, Годин (Санчес, 86), де Врей, Шкриньяр, Янг, Барелла, Брозович (Эриксен, 77), Весино, Кандрева (Мозес, 76), Мартинес, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: де Врей (49), Лейва (51), Луис Фелипе (57), Годин (79), Лаццари (90).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!