Футбол бўйича Испания чемпионатининг 24-турида «Реал» 16 февраль, якшанба куни «Сельта»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Дастлаб меҳмонлар Фёдор Смоловнинг 7-дақиқадаги голидан кейин олдинга ўтиб олди. 52-дақиқада Марселонинг узатмасидан кейин Тони Кроос дарвозани ишғол қилган ҳолда  ҳисобни тенглаштирди.

65-дақиқада узоқ муддатли тикланишдан сўнг сафга қайтган Эден Азарга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин пенальти белгиланди. Уни Серхио Рамос аниқ амалга ошириб, мадридликларни олдинга олиб чиқди.

85-дақиқада захирадан майдонга қўшилган Санти Мина меҳмонларнинг иккинчи голини урган ҳолда ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

«Реал» 53 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди, бироқ иккинчи ўриндаги «Барселона» билан очколар фарқи биттага етди. «Сельта» (21) эса 17-ўринга кўтарилди.

Ла Лига

24-тур баҳслари

16 февраль, якшанба

«Реал Мадрид» — «Сельта» 2:2

Голлар: 0:1 — 7 Смолов, 1:1 — 52 Кроос, 2:1 — 65, пенальти Рамос, 2:2 — 85 Санти Мина.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Варан, Карвахаль, Марсело, Рамос, Каземиро, Вальверде, Азар (Винисиус Жуниор, 73), Кроос (Модрич, 81), Бэйл (Менди, 84), Бензема.

«Сельта»: Рубен Бланко, Оласа, Араухо, Айду, Васкес (Систо, 55), Ёкушлу, Рафинья, Брадарич (Санти Мина, 83), Мурило, Смолов (Денис Суарес, 70), Аспас.

Огоҳлантиришлар: Оласа (57), Бэйл (72), Карвахаль (74), Ёкушлу (76).

«Севилья» — «Эспаньол» 2:2

Голлар: 1:0 — 15 Окампос, 1:1 — 35 Эмбарба, 1:2 — 50 У Лей, 2:2 — 80 Сусо.

«Леганес» — «Бетис» 0:0

«Эйбар» — «Реал Сосьедад» 0:0

«Атлетик» — «Осасуна» 0:1

Гол: 0:1 — 29 Ойер Санхурхо.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!