16 февраль, якшанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Йокогама, Япония

Diamond Princess саёҳат кемасида янги турдаги коронавирусни юқтириб олганлар 70 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 355 кишига етди.

Фото: AFP

Қуйи Калифорния, Мексика

Одамлар АҚШ билан чегарадаги тўсиққа юрак шаклини чизмоқда.

Фото: EPA

Лондон, Буюк Британия

Девид Бекхэм фарзандлари Ромео, Круз ва Харпер билан Лондондаги мода ҳафталигида Виктория Бекхэм коллекциясидаги либосларни томоша қилмоқда.

Фото: AFP

Ницца, Франция

Ниццадаги карнавалда модельерлар Сони Рикель, Жан-Поль Готье ва Карл Лагерфельдларнинг пуфакдан ясалган улкан моделлари олиб ўтилди.

Фото: Getty Images

Исломобод, Покистон

Қочоқлар лагеридаги болалар.

Фото: Getty Images

Дубай, БАА

Бутунжаҳон аёллар форуми очилишида Ўзбекистон Президентининг қизи Саида Мирзиёева АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп билан кўришди.

Саида Мирзиёева ва Иванка Трамп.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Таиланд

Коронавирус сабаб хитойлик туристларга қўйилган айрим тақиқлар туфайли Таиланд, Лаос, Вьетнам ва Камбоджада сайёҳлар сони кескин камайиб кетди.

Фото: AFP

Техас, АҚШ

Мусобақа вақтида буқа 10 ёшли чавандозни улоқтириб ташламоқда.

Фото: Getty Images

Шанхай, Хитой

Коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган итлар.

Фото: Reuters

Буюк Британия

Ғозлар «Деннис» тўфони туфайли Северн дарёсининг тошиб кетган сувлари устида сузмоқда.

Фото: AFP

ссам, Ҳиндистон

Мусулмон аёллари мусулмонларни камситувчи янги қонунга қарши намойиш ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Пьюра, Перу

Эквадорнинг «Барселона СК» футбол клуби ишқибозлари бўлган автобус Перуда 15 метр баландликдан қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида саккиз нафар фанат ҳалок бўлди.

Фото: EPA

Розтоки, Чехия

Баҳор келиши арафасида нишонланадиган Мясопуст карнавали.

Фото: Shutterstock

Лондон, Буюк Британия

Лондондаги мода ҳафталигида Ричард Куинн ижодига мансуб либосни намойиш этаётган модель.

Фото: EPA

Жиндайрис, Сурия

Уруш давом этаётган ҳудудлардан кўчирилган болалар.

Фото: Getty Images

Калининград, Россия

Марказий бозорда отиб ўлдирилган эр-хотин ишлаган жойга одамлар гуллар келтирмоқда. Эр-хотинни отиб ташлаган эркак ҳам улар билан бирга сабзавотлар сотган. Жой талашиш туфайли улар ўртасида низо келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Қотил эр-хотин ва уларнинг 13 ёшли ўғлини ов милтиғидан отган, бола омон қолган. Жиноятчи кейин ўз жонига қасд қилган.

Фото: «ТАСС»