Ўзбекистон футбол терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўртинчи марта ота бўлди.

Фото: Instagram

32 ёшли футболчи 21 февраль куни қиз фарзандлик бўлган. Маълумот учун, бу Аҳмедовлар оиласи учун тўртинчи фарзанд ҳисобланади. Одилнинг эндиликда 2 нафар ўғил, 2 нафар қиз фарзанди бор.

Одил айни дамда Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоаси аъзоси. Коронавирус сабабли Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!