26 февраль, чоршанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Ухандаги шифохонада ҳимоя костюмларини кияётган тиббиёт ходимлари.

Фото: Reuters

Мусулмонларни камситувчи қонун сабаб Ҳиндистон пойтахтидаги тўқнашувлар оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 га яқин одам жабрланди.

Фото: AP Photo

Уруш туфайли уйидан кўчирилган суриялик болакай қўй билан ўйнамоқда.

Фото: Reuters

Гвардиячилар Фельдмаршал Муҳаммад Ҳуссайн Тантави масжидида Миср собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг дафн маросими бошланишини кутмоқда.

Фото: Reuters

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг тобутини кўтариб кетаётган аскарлар. Собиқ президент 25 февраль куни 91 ёшида вафот этди.

Фото: Reuters

Ухандан эвакуация қилинган малайзиялик аёл ва унинг болалари Куала-Лумпур аэропортида.

Фото: AP Photo

Британиянинг Шеффилд шаҳрида марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг голограммаси солистлик қилувчи концертнинг якуний репетицияси ўтказилди. Хьюстон 2012 йилда тасодифан чўкиш оқибатида вафот этганди.

Фото: «ТАСС»

Непалда тибет календари бўйича Янги йилни нишонлаш давом этмоқда.

Фото: EPA

Тўйиб овқат емаслик сабабли териси суягига ёпишиб кетган яманлик бола Сано шаҳридаги шифохонада даволанмоқда.

Фото: Getty Images

Хубэйда коронавирус авж олгач, кўп қаватли уйда яшовчи аёл жамоатчилик ишчилари томонидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини арқон ёрдамида тортиб олмоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистонда фуқаролик бўйича янги қонун тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасидаги тўқнашув бўлган кўчадаги эркак.

Фото: AFP

Португалиянинг Лореш шаҳридаги карнавал.

Фото: EPA

Эрон пойтахти Теҳронда жамоат автобуси коронавирусдан дезинфекция қилинмоқда.

Фото: AP Photo

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг дафн маросимидаги аёллар.

Фото: Reuters

Тенерифедаги H10 Costa Adeje Palace меҳмонхонасида яшаётган юзлаб туристлар коронавирусга қарши текширилмоқда. Италиялик туристда коронавирус аниқлангач, отель изоляция қилинган.

Фото: AP Photo

Венесуэладаги карнавал доирасидаги сайилда қизларга сув сепаётган ўғил болалар.

Фото: Reuters

Уханда ёпилган автовокзалдаги автобуслар.

Фото: Reuters

Ҳиндистон пойтахтида фуқаролик тўғрисидаги қонун туфайли юз берган тўқнашувлар ҳудудидаги ўт ўчирувчи.

Фото: Reuters

Британиянинг Дарем графлигида кўмир шахтаси кенгайтирилишига қарши акция ўтказган Extinction Rebellion экологик ҳаракати аъзолари Брэдли конига олиб борувчи йўлни тўсиб қўйди.

Фото: Getty Images

Грециянинг Лесбос оролида намойишчиларга қарши тўқнашувларда ёнаётган полициячи. Намойишчилар оролда мигрантлар учун лагер қурилишига норозилик билдирмоқда.

Фото: Getty Images

Тиббиёт ускуналари билан савдо қилувчи Лондондаги дўкон тиббий ниқоблар сотилаётгани ҳақида катта эълон ёпиштириб қўйди.

Фото: Reuters