Тошкентда автомашинанинг люк қисмидан икки қизни ярим-ялонғоч чиқариб олиб, ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси аниқланиб, жаримага тортилди, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати. Аввалроқ воқеа видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Маълум қилинишича, воқеа пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Истиқлол кўчасида 26 февраль, чоршанба куни соат 02:00 лар атрофида содир бўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қоидабузар Ж.Б.га нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, Lacetti’нинг ён олди ойналари тегишли рухсатномасиз қорайтириб олинганлиги маълум бўлган. Қуйидаги қоидабузарлик баённомага киритилиб, автомашина жарима майдончасига олиб борилган.