Швейцария ҳукумати коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида 1000 кишидан ортиқ одам иштирокидаги оммавий тадбирларнинг ўтказилишига вақтинчалик тақиқ жорий этди. Шу муносабат билан, Reuters’нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Женева автосалони бекор қилинади.

Фото: Reuters

Агентлик суҳбатдошлари берган ахборотга кўра, 5—15 март кунларига режалаштирилган автосалоннинг ташкилотчилари иштирокчиларни тадбир бекор қилингани ҳақида бохабар қилган. Салоннинг расмий ташкилотчиси ҳисобланган Palexpo компанияси эса ҳозирча изоҳ бермаяпти.

Швейцарияда 28 февраль ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди.

Швейцариянинг SWI нашри қайд этишича, федерал ҳукумат мамлакатнинг янги тарихида илк бор оммавий тадбирларни бутун Швейцария бўйлаб тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди. Бунгача бундай қарорлар фақат кантонлар (вилоятлар) миқёсида қабул қилинар эди.

Қолдирилмаганида эди, 2020 йилги Женева автосалони ҳисоб бўйича 90 марта ўтказилган бўларди.