Ватикан матбуот хизмати Рим папаси Франциск бетоблиги сабаб, 1 март куни бўлиб ўтадиган учрашувларни бекор қилгани ҳақида хабар берди. Ушбу маълумотдан сўнг қатор ОАВлар Рим папаси Франциск ва унинг икки ёрдамчиси коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақидаги хабарларни тарқатди.

Фото: AP Photo

«Эҳтимол Папа Франциск коронавирус юқтириб олган. У бир неча кун олдин омма билан қўл бериб кўришиб чиққан эди. У касаллиги туфайли режалаштирилган бир қанча учрашувларни ўтказиб юборди», — деди Ватикан вакили Маттео Бруни.

Бироқ, Ватикан матбуот хизмати ушбу маълумотни рад этди. «Бу катта фейк», — дейилади ахборотда.

Шу ҳафта бошида хизмат вақтида папада шамоллаш аломатлари сезилганди. 83 ёшли понтифик хизмат вақтида йўталган. Хизматдан олдин Франциск диндорлар билан гаплашиб, уларнинг қўлини сиққанди.