Бутун дунё бўйлаб янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 88 232 кишига етди, деб хабар беради South China Morning Post.

Фото: Global Look Press

Вирус оқибатида вафот этганлар сони 3041 кишига етган, 42 мингдан ортиқ бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълумотларига кўра, Хитойда сўнгги бир сутка ичида 42 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, яна 202 кишида коронавирус аниқланган.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кореяда бўлиб турган ва ушбу давлатга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Жанубий Корея авиация идоралари 1 мартдан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларда вақтинчалик чеклаш чоралари жорий қилиниши тўғрисида расман хабардор қилганди.

Шунингдек, Uzbekistan Airways Япония ва Италияда коронавирус авж олиши сабабли Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Токио ва Римга бўлган йўналишдаги қатновларни вақтинча тўхтатгани маълум қилинганди.