19:55, 02.03.2020 // 136862

«Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 2 мартнинг асосий хабарлари

Хитойдаги вазият

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълумотларига кўра, Хитойда сўнгги бир сутка ичида 42 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, яна 202 кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда умумий ҳисобда касалланганлар сони 80 026 кишига етди.

Ухандаги шифохона ходими тунги навбатчилик вақтида бироз ҳордиқ чиқариб олмоқда. 9 февраль.

Фото: Reuters

Бутун дунё бўйлаб янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 88 232 кишига етди, дея хабар берди South China Morning Post. Вирус оқибатида вафот этганлар сони 3041 кишига етган, 42 мингдан ортиқ бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистондаги вазият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида вазирлик, қўмита ва агентликлар билан ҳамкорликда идора ходимларини дунёдаги бугунги қалтис эпидемик вазиятдан огоҳ этиб, профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Ўзбекистондаги барча мактабларда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мавжуд 9950 га яқин умумтаълим муассасаларида тегишли санитария чораларини амалга ошириш орқали ходимлар ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан қўшма қарор қабул қилган.

Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати

Ўзбекистон коронавирус сабаб СеулТокио, РимАфғонистон ва Эрон билан авиақатновларни вақтинчалик тўхтатди. Тошкентга Жанубий Кореядаги бир гуруҳ ўзбекистонлик эвакуация қилингани хабар берилганди.

Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрувчиларнинг иситмаси бор-йўқлиги (тана ҳароратининг юқорилиги COVID-19 коронавируси инфекциясининг белгиларидан бири ҳисобланади) тепловизорлар ёрдамида текширилмоқда.

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари юзларига ниқоб таққан ҳолда хизмат олиб борган. «Gazeta.uz» мухбири кириш жойида қўриқчилардан бири бинони исириқ билан тутатаётганига гувоҳ бўлган. Бино лифтларига нафас олиш йўллари юқумли касалликлар профилактикаси ҳақида огоҳлантиришлар осилган.

Жаҳондаги вазият

Эрон парламентининг 100 нафар аъзоси COVID-19 аниқлаш учун тест топширган, уларнинг 5 нафарида таҳлил натижалар ижобий чиққан. ОАВ парламент депутатларидан бири — Муҳаммад Али Рамазоний Дастак коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган.

Фото: CNN Turk

Маълумот учун, Эрон ҳукумати вакиллари орасида коронавирус эпидемияси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ираж Харирчидан бошланган эди. Шундан сўнг Эрон вице-президенти Маъсума Эбтекар ҳам коронавирусга чалингани хабар қилинди. Аввалроқ Эроннинг Ватикан ва Эрон давлатларидаги собиқ элчиси Хади Хисравшоҳий коронавирус билан касалланиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Сўнгги маълумотга кўра, Эронда 593 киши коронавирусни юқтириб олган, 43 киши вафот этган.

Москвада коронавирус юқтириб олиш бўйича биринчи ҳолат кузатилди. «Роспотребнадзор» ушбу маълумотни тасдиқлаган. Коронавирусга чалинган бемор россиялик Давид Беровнинг ушбу касалликни Италиядан юқтириб келгани айтилмоқда.

Фото: Russia Beyond

Арманистонда COVID-19 коронавируси инфекциясини юқтириб олиш бўйича биринчи ҳолат кузатилдидеб ёзган мамлакат бош вазири Никол Пашинян Facebook’даги саҳифасида.

Япониянинг 47 та префектурасининг ярмида COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати тасдиқланди. Қайд этилишича, касалланганларнинг умумий сони 942 кишини ташкил этаётган бўлиб, уларнинг 705 нафари Diamond Princess круиз кемасидан тушган фуқаролардир.

Ватикан матбуот хизмати Рим Папаси Франциск бетоблиги сабаб, 1 март, якшанба куни, бўлиб ўтадиган учрашувларни бекор қилгани ҳақида хабар берди. Ушбу маълумотдан сўнг қатор ОАВлар Рим Папаси Франциск ва унинг икки ёрдамчиси коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақидаги хабарларни тарқатди. Бироқ Ватикан матбуот хизмати ушбу маълумотни рад этди. «Бу катта фейк», — дейилади расмий ахборотда.

Фото: AP Photo /L’Osservatore Romano/Pool

АҚШда коронавирусдан иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Касаллик 70 ёшли эркакда аниқланган. У 29 февраль, шанба куни, Вашингтондаги EvergreenHealth касалхонасида вафот этган. Аввалроқ шу касалхонада 50 ёшли аёл вафот этганди. Коронавирус юқтириб олган яна 4 нафар бемор оғир ҳолатда. Умумий ҳисобда АҚШда коронавирусни юқтириб олганлар сони 60 кишини ташкил этмоқда.

АҚШ фонд бозори 28 февраль, жума куни, очилганидан кейин котировкаларда кескин пасайиш кузатилди. S&P 500’нинг индекси 3,09 фоизни ташкил қилди, Dow Jones индекси эса 3,52 фоизга тушди. Россияда бундан ҳам ёмонроқ ҳолат қайд этилган. Москва биржасида пасайиш 4,98 фоизни ташкил қилмоқда, РТС доллар индекси эса 6,5 фоизга тушган.

Қайд этилишича, агар АҚШ биржалари индексларининг пасайиши шу суръатда давом этса, бозорнинг ҳафталик пасайиши 14 фоиздан ошади. Бу 2008 йилдан бери АҚШдаги энг ёмон ҳафта бўлади. Ғазначилик облигациялари бўйича даромадлар навбатдаги тарихий минимумга тушди.

Brent маркасидаги нефть нархи 2,5 йил аввал май ойида бир баррель учун 49 доллардан ҳам арзонлашганди. 28 февралдаги савдоларда Brent маркасидаги қора олтин нархи 48,95 доллар деб баҳоланди ва аввалги савдолардаги кўрсаткичдан 5,37 фоизга пасайди.

Дунё бўйлаб биржа индексларининг пасайиши оқибатида сўнгги бир ҳафта давомида сайёранинг энг бадавлат 500 одами 444 миллиард доллар йўқотдиКўрилган зарарлар қиймати йил бошидан бери олинган барча даромадлардан ошиб кетган.

Фото: Geely Icon

Geely компанияси Volvo билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Icon кроссовери учун буюртмалар қабул қилишни бошлади. Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчисининг маълум қилишича, янги модел IAPS махсус иқлим қурилмаси билан жиҳозланган бўлиб, у салон ичидаги одамни бактерия ва вируслардан ҳимоя қилишга қодир. Машинага «заказ»лар кутилганидан ҳам ошиб, бир сутка ичида 30 мингдан ортиқ автомобилга буюртма берилган.

Энг катта авиакомпаниялардан бири бўлган Emirates Airlines коронавирус тарқалиши сабаб вужудга келган иқтисодий муаммолар туфайли ўз ходимларидан таътилга чиқишни сўради. Ҳужжатда коронавирус сабаб компаниянинг бизнесда жиддий молиявий сустлашиши кузатилгани қайд этилган. Шунингдек, шу муносабат билан ходимларга тўлов кўзда тутилган таътил олиш тавсия қилинган. Тезкор фаолият билан шуғулланмайдиган ходимларга эса ўз ҳисобидан таътил олиш сўралган. Маълумот учун, Emirates Хитойнинг Пекиндан ташқари қисмига парвозларни бекор қилган. Шунингдек, Эронга ҳам парвозлар вақтинча тўхтатилган.

Коронавирус эпидемиясининг кутилмаган ижобий жиҳати ҳақида маълумот берилди. Хитойдаги фабрика ва заводларда иш тўхтагани, автомобиллардан атмосферага чиқаётган чиқиндиларнинг камайганлиги коронавирус тарқалишининг ижобий жиҳатларидан бирига айланди.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус касалликка қарши вакциналарнинг дастлабкилари бир неча ҳафта ичида чиқишини маълум қилди. «Дунёда 20 дан ортиқ вакцина ишлаб чиқилмоқда ва бир қатор дориларнинг клиник тадқиқотлари олиб борилмоқда», — дея қўшимча қилди ташкилот раҳбари. Ташкилот коронавируснинг глобал хавфини «жуда юқори» даражага кўтарди.

Фото: «РБК-Украина»

Коронавирус чивин чақишидан юқадими? Бутун дунёда оғир эпидемиологик вазиятни юзага келтирган COVID-19 коронавируси чивин ёки пашша чақиши оқибатида юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари ҳам ушбу маълумотни расман тасдиқлаган. Маълумотларга кўра, респиратор вирус асосан ҳаво-томчи йўли орқали юқади.

Спортдаги вазият

Эронда янги кўринишдаги коронавирус сабабли мини футбол бўйича профессионал футзалчи Элҳам Шайхи ҳаётдан кўз юмди.Таъкидланишича, 23 ёшли Шайхи бундан 10 кун муқаддам шифохонага ётқизилган ва 26 февраль, чоршанба куни, вафот этган. Шу тариқа у COVID-19 вируси боис ҳаётдан эрта кўз юмган биринчи футзалчи сифатида тарихда қолди.

Фото: Persian Soccer

Хитойда тарқалган коронавирус Токио—2020 Олимпиадасининг ўтказилишига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Олимпия ўйинлари ижроқўми бош директори Кацура Энё маълум қилди«Токиодаги Олимпия ўйинлари ўтказилишига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди. Мусобақани бекор қилиши ёки қолдириш борасида эса ўйлаётганимиз ҳам йўқ. Менда бу борада ҳеч қандай фикр йўқ», — дея Энё сўзларини келтирмоқда «ТАСС».

Фото: Worldabcnews

Немис футболида коронавирус сабаб эҳтиёт чоралари кўрилмоқда: «Бавария» футболчиларига мухлислар билан суратга тушиш тақиқланди. Футбол бўйича Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган бешта учрашув ҳам коронавирус сабаб бошқа муддатга қолдирилди. Умуман олганда март ойидаги халқаро футбол учрашувлари бўш трибуналарда ўтиши мумкинФИФА президенти Жанни Инфантино коронавирус тарқалиши сабабли март ойидаги халқаро учрашувларнинг бўш трибуналарда ўтиши мумкинлигини истисно қилмади.

Коронавирус сабаб «Ювентус»—«Интер» ва А Сериянинг яна тўртта футбол ўйини томошабинларсиз ўтди. Аввалроқ «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги ўйини ҳам мазкур сабаб қолдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Энг кўп ўқилган

Қидирув