Geely компанияси Volvo билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Icon кроссовери учун буюртмалар қабул қилишни бошлади, деб хабар беради Motor.

Фото: Geely Icon

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчисининг маълум қилишича, янги модел IAPS махсус иқлим қурилмаси билан жиҳозланган бўлиб, у салон ичидаги инсонни бактерия ва вируслардан ҳимоя қилишга қодир. Сўровлар кутилганидан ҳам ошиб кетди: бир сутка ичида 30 мингдан ортиқ буюртма келиб тушган.

Geely компанияси Icon кроссоверининг базавий версиясини 16,5 минг долларга баҳоламоқда — бу Hyundai Creta’нинг Хитойдаги муқобилидан 570 долларга арзонроқ.

Фото: Geely Icon

Машина коронавирусдан ҳимоя қилувчи IAPS махсус иқлим тизимидан ташқари 10,25 дюймли виртуал қурилмалар панели, худди шундай диагоналга эга мультимедиатизимга, иситиладиган олд ўриндиқлар ҳамда калитсиз бошариш тизимига эга.

Фото: Geely Icon

Geely Icon’га 1,5 литрли 177 кучга эга «турбоучлик» ўрнатилади. Ихтиёрий равишда кроссоверни 48 вольтли бошланғич-генератор билан таъминлаш орқали электрлаштириш мумкин. Гибридизация ёқилғи сарфини камайтиради ва максимал қувватни 190 куч ва 300 Нмга оширади.

Фото: Geely Icon

Фото: Geely Icon

Лойиҳани амалга ошириш учун 52,5 миллион доллар ажратилган.