Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Хитойдан ташқари коронавирус қайд этилган давлатлар сони 64 тага етди, деб хабар бермоқда «РБК».

Фото: AP Photo

Қайд этилишича, 2 март ҳолатига кўра коронавирус пайдо бўлган давлатлар 6 тага кўпайган. Вируснинг Хитойдан ташқарида тарқалиши оқибатида 8 774 киши касалланган, 128 киши вафот этган.

Умумий ҳисобда дунёда 90 370 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 80 174 нафари Хитойда. Касалликка чалинганлар сони бўйича Хитойдан кейинги ўринларда Жанубий Корея (4335), Италия (2036) ва Эрон (1501) кетмоқда.

Аввал Хитойда сунъий интеллектнинг коронавирус юқтириб олганларни аниқлашда ёрдам беришни бошлагани, коронавирус билан касалланганларни даволаш учун жуда тез қурилган махсус шифохоналарнинг биринчиси ёпилгани, вируснинг тарқалиши Хитойда завод ҳамда фабрикалардан атмосферага чиқаётган чиқиндиларнинг кескин камайишга туртки бўлгани ҳақида хабар берилган эди.