Хитойда коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун қурилган вақтинчалик касалхоналардан бири ёпилди. Мутахассисларга кўра, Хитой дунё бўйлаб ваҳимага сабаб бўлган касалликка қарши курашишда ҳал қилувчи паллага чиқиб олди, инфекция сабаб «тушиб» кетган иқтисодий кўрсаткичларини ҳам тиклаб олишга муваффақ бўлди.

Бироқ энди коронавирус инфекцияси Хитойдан ташқарида авж олмоқда. Европа мамлакатларида касалланганлар сони ортиб бормоқда, Яқин Шарқда эса COVID-19 билан курашишга ҳарбийлар жалб қилинди.

Касалланганлар ва вафот этганлар

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг хабар беришича, мамлакатда янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланган беморларнинг қарийб 50 минг нафари даволанишга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, ўтган бир сутка давомида мамлакатда вирус оқибатида вафот этиш бўйича 38 ҳолат қайд этилиб, 119 киши касалликка чалинган. Шу билан бирга 2652 нафар беморга шифохонадан жавоб берилган. Хитой ҳудудида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 80 270 кишига етди. Вафот этганлар сони 2981 кишини ташкил этмоқда.

Ҳимоя костюмларини кийиб олган ҳарбийлар Сеулдаги дўконлар жойлашган кўчани дезинфекция қилмоқда.

Фото: Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 90 870 кишига етган бўлиб, 3110 киши вирус оқибатида вафот этган. Жанубий Кореяда 516 та янги ҳолат қайд этилиб, 5328 кишида коронавирус аниқланган бўлса, вафот этганлар сони 32 кишини ташкил этмоқда. Италияда ушбу кўрсаткич тегишли равишда 2502 ва 79 нафарга тенг. Эронда эса 2,9 минг кишида вирус аниқланган бўлиб, 92 киши вафот этган. 552 киши даволанишга муваффақ бўлган. Diamond Princess саёҳат кемасини қўшиб ҳисоблаганда Японияда 1000 кишида коронавирус аниқланган, вафот этганлар сони 12 кишига етган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда коронавирус тарқалган 14 давлатдан келган фуқароларни карантинга олиш ҳақида қарор қабул қилинди. Карантинни бузганлар жавобгарликка тортилади. Қарорга кўра, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон, Япониядан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали, бир вақтда уюшган ҳолда кириб келган фуқаролар 14 суткага карантинга олинади.

Фото: Uzbekistan Airways

Наманган вилоятининг Уйчи туманига бир гуруҳ хитойликлар кириб келгани ва дўконларда бемалол бозор-ўчар қилиб юргани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ушбу хабарлар тасдиқланмади, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

2020 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти коронавирус тарқалганлиги туфайли Хитой ва бошқа мамлакатлар билан манфаатли савдо муносабатларида 960 миллион доллардан кўпроқ зарар кўриши мумкин.

Фото: The New York Times

Маълум қилинишича, Ўзбекистон бюджети бир нечта жиҳат бўйича зарар кўради. Импортга қўшилган солиқ тушумлари кутилган 2,9 фоизни ташкил қилмай, аксинча, 1,5 фоизгача тушиши, давлат божлари 0,4 дан 0,2 фоизгача, акциз солиғи эса ЯИМга нисбатан ҳисоблаганда 0,1 дан 0,05 фоизгача тушиб кетиши мумкин. 2019 йилда республикадаги ЯИМ 58,3 миллиард доллар бўлганини инобатга олиб, 2020 йилдаги зарар миқдори 960 миллион доллар (ЯИМнинг 1,65 фоизи) атрофида бўлиши тахмин қилинган.

Январь ойида ижтимоий тармоқларда банан меваларининг Ўзбекистонга Хитойдан олиб кирилиши ва уларда коронавирус инфекцияси борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Миш-мишлар таъсирида мамлакатда банан нархи арзонлашган. Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, февраль ойида бананлар 5,5 фоизга арзонлашган.

Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш учун Хитойга гуманитар ёрдамнинг иккинчи партиясини юбордиУнда энг зарурий тиббий анжомлар, хусусан, бир марта қўлланиладиган стерил қўлқоплар, ҳимояловчи уст кийим, ниқоб ва бошқалар мавжуд.

Фото: Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати

Коронавирус хавфи сабаб Ўзбекистондаги ўқитувчи ва талабаларнинг хорижга чиқиши чегараландиЎзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли қарорни қабул қилган.

Шунигдек, Ўзбекистондаги барча боғчаларда коронавирусга қарши назорат тардбирлари кучайтирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги қўшма қарор қабул қилган.

Бу эса аҳоли орасида ваҳима ва турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Юқоридаги хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва аҳоли орасида тарқалиб бўлгач журналист ёлғон хабар тарқатганлиги учун халқимиздан узр суради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жаҳондаги вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус коронавирусга қарши курашиш учун ҳар ой 89 миллион тиббий ниқоб зарурлигини маълум қилдиЖССТ дунё бўйлаб касалхоналарга ҳар ой 76 миллион дона тиббиёт қўлқопи ва 1,6 миллион дона ҳимоя кўзойнаги керак бўлишини ҳисоблаб чиққан.

Шунингдек, Тедрос Гебрейесус янги турдаги коронавируснинг ўлим даражаси мавсумий грипп ўлим даражаси билан таққосланиб, COVID-19 короновирусидан вафот этганлар 2,4 фоизга юқорилаганини маълум қилди.

Бутун дунёда коронавирус қайд этилган ҳолатларнинг 3,4 фоизи ўлим билан якунланган. Таққослаш учун, мавсумий грипп одатда касалланганларнинг 1 фоизидан камроғининг ўлимига сабаб бўлади.

Тедрос Гебрейесус, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори

AliExpress интернет майдони харидорларни COVID-19 коронавируси инфекциясининг тарқалганлиги туфайли буюртмаларни қабул қилиб олишда бир оз кечикишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Биз сизнинг буюртмангизни иложи борича тезроқ етказишга ҳаракат қиламиз, аммо коронавирус туфайли кечикишлар кузатилиши мумкин.

AliExpress’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари

Кремлда Россия президенти Владимир Путиннинг атрофида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берган. «Гап Россиянинг исталган фуқароси қилиши мумкин бўлган гигиеник чоралар ҳақида кетмоқда», — дейди Дмитрий Песков.

Фото: «ТАСС»

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Москвага Италиядан қайтиб келганидан кейин коронавирус аниқланган беморнинг ҳолати қониқарли эканлигини маълум қилди. «Бу бемор ўзини қониқарли ҳис қилмоқда. Вазият жуда яхши», — деб таъкидлаган Михаил Мурашко.

Россия ҳукумати мамлакатдан тиббиёт маҳсулотларини, хусусан, ниқоблар, кимёвий ҳимоя кийимлари ва респираторларнинг олиб чиқиб кетилишига вақтинча тақиқ қўйди. Тақиқ 2020 йилнинг 1 июнига қадар амалда бўлади.

АҚШ Федерал захира тизими коронавирус тарқалиши ва бозорлардаги пасайиш муносабати билан фавқулодда чораларни кўришга киришди. У фавқулодда йиғилишда ставкаларни пасайтирди. Бу 2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан бери биринчи марта ставкаларнинг режадан ташқари туширилиши бўлди. Пасайтирилган фоиз ставкалари молиявий тизимдаги стрессни енгиллаштиришга ва инвесторларнинг кайфиятини яхшилашга ёрдам беради.

Кодоньо шаҳрида тез ёрдам машинаси олдидаги ҳимоя кийимларидаги тиббиёт ходимлари.

Фото: Reuters

Жаҳон банки дунёнинг 60 га яқин давлатида тарқалган янги турдаги COVID-19 коронавирусига қарши курашиш учун 12 миллиард доллар ажратадиУшбу маблағлар соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ва ривожланаётган мамлакатларда кузатувни кучайтиришга йўналтирилади.

Эрон коронавирусга қарши бир қатор чораларни кўрмоқда. Хусусан, жума намозлари бекор қилинди ва Хитой фуқаролари учун мамлакатга кириш тақиқланди. Бундан ташқари, Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси коронавирус билан курашиш учун штаб ташкил этилганини маълум қилди.

Фото: «РБК»

Украинада биринчи марта коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Аэропортдаги текширувлар беморда касаллик белгиларини кўрсатмаганди. Касалланган эркак Украинага Италиядан Руминия орқали келган.

Хорижий мамлакатлар ва Россия олимларининг тадқиқотлари натижасида коронавирусни юқтиришга кимлар камроқ мойил эканлигини маълум қилинди. Тадқиқотларга кўра, Хитойнинг 2019-nCoV коронавируси билан энг кам болалар ва ўсмирлар касалланмоқда.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ фуқароларни коронавирус эпидемияси ҳақида хабардор қилиш юзасидан соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ва давлат ташкилотларига фаол ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб берди. Компания миллий соғлиқни сақлаш вазирликлари, Жаҳон соғлиқни сақаш ташкилоти (ЖССТ) ва UNICEF ташкилотларига чекланмаган миқдорда реклама учун жойларни таклиф этмоқда.

Коронавируснинг спортга таъсири:

  • Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран коронавирус сабаб Францияда футбол учрашувлари қолдирилиши мумкинлигини маълум қилган.
  • Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар коронавирус сабаб томошабинларсиз ўтиши мумкин.

Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Барселона»—«Наполи» ва «Валенсия»—«Аталанта» учрашувларини бўш стадионда ўтказишни тавсия қилган.

Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi