4 март, чоршанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида коронавирусга қарши ўтказилган машғулот.
Фото: Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
«Ўргимчак одам» лақабини олган француз Ален Робер хавфсизлик воситаларисиз Барселонадаги Агбар биносига кўтарилди. У ўз ҳаракатлари билан коронавирусга қарши кураш муаммоларига эътибор қаратмоқчи эканлигини билдирди.
Фото: Reuters
Неаполдаги «Сан-Паоло» стадиони Италия Кубоги ярим финалидаги «Наполи»—«Интер» ўйини олдидан дезинфекция қилинмоқда. Аммо ўйин коронавирус сабаб қолдирилди.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: Бўм-бўш кўчалар, фидойи дорихоначи, «испан гриппи» туфайли ёпилган бар. Италиянинг «қизил зонаси»дан суратлар
Ҳиндистоннинг Гувахати шаҳрида Just Be Friendly ташкилоти ходимлари дайди итни тутмоқда. Вакцинация қилиниб, бичилгандан сўнг уйсиз ҳайвонлар яна қўйиб юборилади.
Фото: EPA
Грециянинг Митилини шаҳридаги портда қочоқлар гуруҳини тарқатишга уринаётган полициячи дубинка билан мигрантни урмоқда.
Фото: Reuters
Париждаги Лувр музейига кириш учун навбатда турган ташрифчилар. Коронавирус туфайли икки кунга ёпилган музей яна очилди.
Фото: AFP
Мавзуга доир: «Дарё» оқшоми: Хитой коронавирусни енгмоқда, дунёда вазият қандай? Коронавирус бўйича 4 мартнинг асосий хабарлари
Қарши тумани ҳокими этиб тайинланган Мақсуда Мустафоевага вилоят Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Январ Иноятов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев оқ фотиҳа бермоқда.
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Актриса Тильда Суинтон ва либослар бўйича рассом Сэнди Пауэлл Скарлетт Йоханссон, Бред Питт, Пон Чжун Хо ва яна бошқа 100 дан ортиқ машҳурларнинг имзоси туширилган костюм олдида турибди. Пауэллнинг «Оскар» ва «Бафта»га кийган костюми аукционга қўйилади.
Фото: AFP
Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича қўлланмага асосан Ҳиндистоннинг Секундеробод шаҳридаги ўқувчилар қўлини совунлаб ювмоқда.
Фото: Getty Images
3 мартга ўтар кечаси АҚШнинг Теннесси штатидаги Нэшвилл шаҳрида кучли торнадо ёпирилди. Ҳодиса оқибатида 25 киши ҳалок бўлди.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: АҚШда аэропорт ва уйларни вайрон қилган, ўнлаб одамлар ўлимига сабабчи бўлган торнадо оқибатлари (фото)
Россиянинг Уссурийск шаҳрида хизмат итлари иштирокидаги «Содиқ дўст» мусобақасининг биринчи босқичи ўтказилди.
Foto: «ТАСС»
Индонезиянинг Жокьякарта шаҳридаги бозордан аҳоли Empon-empon Corona номини олган доривор ўсимлик сотиб олмоқда. Ушбу ўсимлик коронавирусдан ҳимоя қилади деб ҳисобланмоқда.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: ЖССТ коронавирус ва гриппдан ўлим даражасини таққослади
Зимбабвенинг Хараре шаҳридаги кўп қаватли уй ҳовлисида дорга осиб қуритилаётган кийимлар.
Фото: AP Photo
Туркиянинг Греция билан чегараси яқинида палаткада ўтирган суриялик аёл ва унинг боласи. Бу вақтда бошқа қочоқлар овқат учун навбатда турибди.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Фоторепортаж: Туркия орқали Европага йўл олган қочоқлар
Ҳимоя костюмларини кийиб олган ҳарбийлар Сеулдаги дўконлар жойлашган кўчани дезинфекция қилмоқда.
Фото: Reuters
Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен экофаол Грета Тунберг билан Брюсселда суҳбатлашмоқда.
Фото: Shutterstock
Мексикадаги черковда авлиё аёлларнинг ҳайкали ва сурати гендер зўравонлигига қарши норозилик белгиси сифатида бинафшаранг мато билан тўсиб қўйилди.
Фото: Reuters
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Ниқобда йиғилиш ўтказган президент, коронавирусга чалинганлар учун лифт, вулқон отилиши. 3 мартнинг энг қизиқарли суратлари
- Коронавирус учун тиз чўкиб кечирим сўраган арбоб, хитойликларни қабул қилган Мирзиёев, подиумдаги «сигир». 2 мартнинг энг қизиқарли суратлари
- Ниқобдаги балет раққосалари, Европага ошиқаётган қочоқлар, Қозоғистондаги митинг. 1 мартнинг энг қизиқарли суратлари
- Коронавирусдан қўрқмайдиган Ким Чен Ин, дуо қилинаётган Трамп, ниқобдаги концерт. Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари
- Хитойга ёрдам юборган Ўзбекистон, коронавирус давридаги ҳаёт, Саида ва Иванка. Февраль ойининг энг қизиқарли суратлари