Таиланд давлат хизматчилари учун хизмат юзасидан чет элга чиқишини чеклади ва коронавирус инфекцияси хавфи юқори бўлган мамлакатлардан қайтиб келганидан кейин улар учун 14 кунлик мажбурий карантин жорий этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, ҳукумат қарорида барча давлат органлари ва идораларига Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган коронавирус инфекцияси хавфи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган давлатларга саёҳат қилишни тўхтатиш ва дунёнинг барча мамлакатларига хизмат сафарларини имкон қадар камайтириш буюрилган. Шошилинч зарур бўлган хизмат сафарлари бундан мустасно.

Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси хавфи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатига Хитой ва ундаги Гонконг, Макао, Тайван шаҳарлари ҳамда Жанубий Корея, Япония, Эрон, Италия, Германия, Франция ва бошқа давлатларни киритган.

Қонунда давлат ишида ишламайдиганлар учун 14 кунлик карантин кўзда тутилмаган. Лекин уларнинг ўзлари уйда оила аъзоларидан узоқроқ, иложи бўлса, алоҳида хонада, идиш-товоқларни ҳам алоҳида қилиб карантин сақлашга чақирилган.