Италияда COVID-19 коронавируси оқибатида пайдо бўладиган пневмония касаллиги туфайли вафот этганлар сони 107 нафарга етди, коронавирусни юқтириб олган одамлар сони эса 3089 нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Италия фуқаро муҳофазаси хизмати раҳбари Анжело Борреллига таяниб «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Al Jazeera

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинишлар сони бўйича ҳали ҳам Ломбардия (1820 нафар одамда касаллик кузатилган, охирги бир сутка ичида 300 та янги ҳолат қайд этилган) етакчилик қилмоқда, Эмилия-Романя вилояти 2-ўринда (жами 544 та ҳолат ва охирги бир сутка давомида 124 та ҳолат кузатилган) ва Венето 3-поғонада (жами 360 та ҳолат, охирги бир сутка ичида 53 нафар янги одам коронавирусга йўлиққан).

Касалликни юқтириб олиш ҳолати мамлакатдаги 20 та вилоятда қайд этилган. Борелли маърузаси вақтида масаланинг ижобий томонига ҳам эътибор қаратди ва италиялик шифокорларнинг 276 нафарнинг соғайишига улуш қўшганини қайд этди.

Эпидемия тарқалгани туфайли Италияда барча таълим муассасалари 15 мартга қадар ёпиб қўйилган.

ЖССТ маълумотларига кўра, Италия Жанубий Корея ҳамда Эрон билан биргаликда эпидемия ўта хавфли тарзда тарқалаётган мамлакатлардан бири бўлиб турибди.