Жанубий Кореяда ўтган сутка ичида COVID-2019 коронавируси билан касалланишнинг 438 та янги ҳолати қайд этилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Шундай қилиб,  мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 5766 нафарга етди, вафот этганлар сони эса 35 кишини ташкил этмоқда.

Аввалроқ Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 2931 кишига етгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда эпидемиология хавфи тўртинчи — «қизил» даражага кўтарилган, коронавирус тарқалиш хавфи юзасидан мамлакатда сафарбарлик эълон қилинган. Тегу шаҳрида вирус билан касалланган 61 ёшли аёл Синчхонжи диний ташкилотига келиб, ўзи билмаган ҳолда минглаб одамларга вирусни юқтирган эди. Шу сабабли Жанубий Кореяни жаҳондаги учинчи энг йирик коронавирус ўчоғига айлантирган ушбу ташкилотни ёпиш талаб қилинган.