Пекин университети олимлари COVID-19 инфекциясини келтириб чиқарадиган коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалиш жараёнида эволюцион ўзгаришларга учраганини маълум қилди. Тадқиқотчилар бу ҳақда National Science Review журналида чоп этган мақолада баён этган.

Фото: Reuters

Мутахассислар аввалига инфекциянинг SARS-CoV-2 ва бошқа коронавируслар билан молекуляр дивергенциясини таҳлил қилган. Гарчи COVID-19 ва SARS-CoV-2 геномларидаги тафовут 4 фоизни ташкил қилса ҳам нейтрал мутациялар бўйича фарқ 17 фоизга етган. Бу икки вируснинг аввал тахмин қилинганидан ҳам бир-бирига ўхшаш эмаслигини англатади. Олимлар генларни турли функционал қисмларга ажратиш вақтида зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар мутациялар ва табиий танланиш оқибатида кузатилган ва улар SARS-CoV-2’га таъсир ўтказишда давом этади.

Тадқиқотчилар SARS-CoV-2’нинг 103 та геномини тадқиқ қилди ва ушбу вируснинг икки асосий тип L ва S эволюцияси оқибатида пайдо бўлганини аниқлади. L типи S га қараганда кўпроқ учрайди ва барча вирусларнинг 70 фоизи унга тўғри келади. S типи ҳам L типидан келиб чиққан ва Уханда тарқалган касалликнинг дастлабки босқичларида кенг тарқалган, 2020 йил январига келиб L типи кескин камая бошлаган. Касаллик профилактикаси – одамларнинг таъсири вирусга қарши курашда самара берди, натижада коронавируснинг тажовузкорлиги йўқолди ва мамлакат бўйлаб тарқалиш тезлиги пасайди.

Бошқа томондан олиб қараганда S типи эволюцион жиҳатдан шеригидан анча катта ва у қадар тажовузкор эмас, вируснинг ушбу тури заиф селектив босим туфайли у қадар кўп тарқалмаган. Олимлар тадқиқотни давом эттириш учун геном ва эпидемилогик маълумотларни тўплаш, шунингдек, COVID-19 билан оғриган беморларнинг клиник симптомларини ўрганиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган.