Шифокорлар одамларга иложи борича бир-бирларига қўл бериб саломлашмасликни тавсия қилмоқда, бу коронавирус билан касалланиш эҳтимолини кескин камайтиради.

Кадр: Welt

Хўш унда дўстлар, ҳамкасблар билан қандай саломлашилади? Ушбу видеода дунёда коронавирус тарқалган мамлакатларнинг аксариятида авомнинг ва сиёсатчиларнинг тирсак уриб, оёқ билан ва яна бошқа антиқа усулларда бир-бири билан саломлашаётганини кўриш мумкин! Коронавирус одамларнинг қувноқ ҳаёт тарзи билан яшашига тўсқинлик қила олмаяпти!

Аввал Германия канцлери Ангела Меркель Берлинда мигрантлар бирлашмалари вакиллари билан учрашувда мамлакат ички ишлар вазири Хорст Зеехофернинг ёнидан ўтаётиб, сўрашиш учун унга қўлини узатган, аммо вазир унинг қўлини сиқишдан бош тортганди. Ҳозиржавоб Меркель ушбу вазиятдан ҳазил ва киноя билан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Meduza нашри ҳавола этган видеода ушбу вазият ҳам эътибордан четда қолмаган.