Россиянинг «Сбербанк» мутахассислари коронавируснинг мамлакат ва дунё бўйлаб тарқалишини олдидан ҳисоблашга қодир математик модель яратди, деб хабар беради Meduza.

Фото: «Яндекс»

«Сбербанк» томонидан яратилган модель касалликка қарши курашиш йўлида олиб борилаётган ҳаракатларни инобатга олган ҳолда учта базавий сценарийни тахмин қилади. Банк раҳари Герман Грефнинг таъкидлашича, сценарийларнинг ҳар бири Россиядаги вазиятни «бошқа мамлакатлар билан таққослаганда аҳвол ёмон эмас» дея кўрсатган.

Шунингдек, «Сбербанк» касалликнинг иккита — баҳорги ва кузги тўлқинини ҳам таҳмин қилган.

«Сбербанк», шунингдек, улар касалликнинг иккита тўлқини — баҳор ва кузнинг мавжудлигини таклиф қилишларини таъкидлади.

Аввалроқ Италиядан қайтган россиялик эркакда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди. У шифокорларга мурожаат қилган, шундан сўнг у касалхонага даволаниш учун жойлаштирилган. Москва мэри Сергей Собянин коронавирус аниқлангандан сўнг 85 киши карантинга олингани, 24 киши касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди.