4 март куни Венгрияда COVID-2019 коронавируси билан касалланиш билан боғлиқ икки ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Виктор Орбаннинг Facebook’даги видеомурожаатида айтилади, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

«Бизда коронавирусни юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Инфекцияни юқтирган икки бемор шифохонага ётқизилди», — дейди Венгрия бош вазири.

Қайд этилишича, касаллик Эронда таҳсил олувчи икки венгриялик талабада аниқланган. Ҳозирда улар Будапештдаги муқаддас Иштван ва муқаддас Ласло шифохоналарида даволанмоқда.

Аввалроқ, Латвия, МарокашАвстралияАрманистон ва Россияда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.