Western Union, «Золотая корона» ва Contact пул ўтказиш тизимлари Хитойда пул ўтказмаларини қабул қилишда қийинчиликларга дуч келинаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК». Коронавируснинг тарқалиши сабабли нақд пул бериш пунктларининг ёпилиши ўтказмалар ҳажмининг пасайишига олиб келган.

Фото: Getty Images

Western Union расмий веб-сайтида компания COVID-19 коронавируси билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатаётгани, шу сабабли «Хитойнинг зарар кўрган ҳудудларида хизмат кўрсатиш пунктлари иш вақтлари одатдагидан фарқ қилиши мумкин»лиги қайд этилган.

Western Union вакили қийинчиликларнинг молиявий оқибатларини ошкор қилишдан хоҳламаган, шунингдек, зарар кўрган ҳудудлардаги мижозларга Western Union рақамли каналлари ва ҳамкор банклар ёрдамида пул маблағларини олиш ва жўнатишни тавсия қилган.

Аввалроқ AliExpress жўнатмаларнинг коронавирус сабаб кечикишлар билан етиб келиши ҳақида огоҳлантирган эди.