NASA Марснинг тарихдаги энг батафсил панорама суратини намойиш этди. Панорама 1200 дан ортиқ суратдан ташкил топган бўлиб, унинг аниқлиги 1,8 миллиард пикселни ташкил этади.

Панорамада Шарп тоғи ёнбағрида жойлашган Глен Торридон ҳудуди акс этган. Суратлар Curiosity марсоходи томонидан, унинг 2019 йил 24 ноябридан 1 декабргача сайёра сатҳи бўйлаб юришлари давомида олинган.

Қуйида — худди ўша панораманинг ўзи, фақат видео форматда, қўшимчасига, NASA’да ишлайдиган олимнинг шарҳлари билан.