Қозоғистоннинг Павлодар вилояти ҳудудида «Новосибирск—Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус 6 март куни ағдарилиб кетган. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасидан маълум қилишларича, автобусда 26 нафар ўзбекистонлик бўлган.

Фото: «КазТАГ»

«Текширувлардан сўнг Ўзбекистон фуқаролари касалхонага ётқизишга муҳтож эмасликлари аниқланди. Автобус йўловчилари ўз сафарларини бошқа транспорт воситасида давом эттирди», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар ишлар вазирлиги ахборотида.

Айни вақтда, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ватандошларни совуқ мавсумда автобус ёки бошқа автотранспорт воситаларида Қозоғистон ҳудудига кириш ёки ундан ўтишда барча хатарларни инобатга олишга чақирган.