COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони борган сари кўпайиб ушбу кўрсаткич ўсиб бормоқда, дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адхан Гебрейсус. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

Фото: UPI

Ташкилот раҳбари коронавирус эпидемиясининг назорат қилиши мумкин бўлган биринчи пандемия, яъни касалликнинг дунё миқёсида кенг тарқалишига уланиши мумкинлигини билдирди.

2019 йилнинг охирида Хитой ҳукумати ЖССТга Хубэй провинциясининг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқалгани ҳақида хабар берган. Кейинчалик мутахассислар пневмонияга сабаб бўладиган инфекция янги коронавирус эканини аниқлаган.

ЖССТ инфекциянинг тарқалишини халқаро даражадаги фавқулодда ҳолат деб тан олган.

9 март ҳолатига бутун дунёда 104 мамлакатда 110 минг нафар одам коронавирус юқтириб олган, шундан 81 минг нафари Хитойнинг ўзидаги беморлар ҳисобаланади. Европа мамлакатлари орасидаги энг оғир вазият Италияда кузатилмоқда: 9100 нафар одам касалланган, 463 нафар одам вафот этган.

Россияда 20 нафар одамда коронавирус қайд этилган. Ҳукумат касалликнинг кенг тарқалиб кетмаслиги учун керакли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига кўра, коронавирусга чалинган беморлар мамлакат ҳудудида қайд қилинмаган.