Юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, жамоат жойларида тартиб ва озодаликни сақлаш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобусларда махсус санитария тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, бундай тадбирлар пойтахтдаги барча автошоҳбекатларда ҳам амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Дунёнинг 110 дан ортиқ мамлакатларида коронавирус инфекцияси тарқалгани сабаб Тошкентда ўтиши режалаштирилган Tashkent Law Spring халқаро юридик форуми ҳамда 12—16 март кунлари ўтказилиши лозим бўлган «Зиёрат туризми ҳафталиги» қолдирилган. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусни яшириш имконсизлиги, агар касаллик мамлакат ҳудудида қайд этиладиган бўлса, унга қарши кураш учун дори воситаларининг захираси, шунингдек, профилактика бўйича имкониятлар етарли эканини билдирган. Вазирлик раҳбари Ўзбекистонда коронавирус бўйича ўтказилган 1760 та лаборатория таҳлилининг бирортасида ҳам вирус аниқланмаганини ҳам қайд этган.