АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер коронавирус туфайли Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Покистонга ташрифларини бекор қилди. Бу ҳақда Пентагон вакили Алисса Фара ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: The Hill

«Эҳтиёт чораси сифатида мудофаа вазири Эспер Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Покистонга сафарларини кейинга қолдиришга, АҚШда қолишга ва Мудофаа вазирлигига коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга қарор қилди», — деб Фара.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео тўрт кун ичида у тўрт давлатга, шу жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Помпеонинг ташрифидан бир неча кун ўтгач, Давлат департаменти Вашингтоннинг Марказий Осиё республикалари билан муносабатларини баён этувчи ҳужжатни эълон қилди. Шунингдек, АҚШ давлат котиби ташрифидан сўнг Ўзбекистон коронавирусга қарши туришга тайёр эмаслигини айтган эди.

Аввалроқ, соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонда ҳозирча йирик ички тадбирларни бекор қилишга асос йўқлиги ҳақида маълум қилганди.