Бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 145 минг кишига етди. Улардан 71 мингдан ортиғи даволанишга муваффақ бўлди, 5429 нафари вафот этди. Бу ҳақда дунё бўйлаб коронавирус ҳақидаги маълумотларни йиғаётган Жон Ҳопкинс университети хабар берди.

Фото: Xinhua

Хитойда сўнгги бир сутка ичида 11 киши янги турдаги COVID-19 коронавирусини юқтириб олди. Уларнинг 4 нафари Хитойда касалланган, қолганлари Италия, АҚШ ва Саудия Арабистонидан келган сайёҳлардир. Қайд этилишича, бошқа мамлакатлардан вирус юқтириш ҳолатлари Хитойнинг ўзида касалланганлар сонидан биринчи марта ошиб кетди. Умумий ҳисобда мамлакатда 80 824 киши касалланган, 3 189 киши вафот этган.

Италияда сўнгги суткада коронавирусдан 250 киши вафот этган. Мамлакат Европада COVID-19 коронавирусига чалинган фуқаролар сони бўйича етакчилик қилмоқда.